Холанд шу икки клубдан бирини танлайди
“Боруссия” ҳужумчиси Эрлинг Холанд оиласининг расмий вакили Ян Арге Фьортофт норвегиялик тўпурарга асосий даъвогар сифатида иккита клуб қолганини маълум қилди.
Мутахассиснинг таъкидлашича, фақатгина “Реал” ва “Манчестер Сити” 21 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олиш имконига эга.
- Мен Холанд учун курашда “Реал” вакиллари “Барселона”дан олдинда эканини ҳис қилиб турибман. Энг асосий фаворитлар – “Реал” ва “Манчестер Сити”. Айни пайтда кураш мана шу икки клуб ўртасида кечмоқда. Шунга қарамай, Холанд трансфери бўйича бирорта расмий учрашув ёки музокара бўлгани йўқ, - деди Фьортофт.
Хосеп Гвардиола “Манчестер Сити” кўп гол ура оладиган ҳужумчига муҳтож эканини анчадан бери таъкидлаб келади. “Реал” эса яқинлашиб келаётган ёзги трансферлар вақтида Килиан Мбаппени трансфер қилмоқчи. Мадридликлар Холанддан яна бир мавсум Дортмундда қолишни сўраган. Улар келаси йили ёзда норвегиялик ҳужумчини ўз сафига қўшиб олиш учун етарли маблағ тўплай олишига ишонмоқда.
Фикрлар