Холанд учун ақлга сиғмайдиган пул сўрашяпти. Кучимиз етмайди!

“Бавария” клуби бошқарув раиси Оливер Кан “Боруссия” ҳужумчиси Эрлинг Холанднинг мюнхенликлар сафига ўтиши ҳақидаги хабарларга изоҳ берди.

- Агар Холанд сингари ёш ва ёрқин ҳужумчига эътибор қаратмаганимизда ўз ишимизни уддалаяпмиз, деёлмасдик. Эрлинг зўр ҳужумчи ва келажак учун жуда яхши вариант ҳисобланади. Лекин унинг трансфери учун талаб қилинаётган сумма ақлбовар қилмас даражада, - деди Оливер Кан.

“Боруссия” Холандни 2020 йилнинг январида “Зальцбург”дан 20 миллион еврога трансфер қилган. Энди норвегиялик ҳужумчини оладиган жамоа 350 миллион евро атрофида маблағ сарфлаши керак бўлади. Бу сумма ичиг дортмундликларга тўланадиган бадал пули, ҳужумчининг тўлиқ маоши, агенти Мино Райола ва Холанднинг отасига тўланадиган катта миқдордаги бонуслар киради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!