Холанд учун етарли пулни топамиз!

  • 11 февраль, 2022, 19:33
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Молиявий инқироздан чиқа олмаётган “Барселона” замонавий футболнинг энг қимматбаҳо ўйинчиларидан бўлган Эрлинг Холандни трансфер қилиш фикридан қайтган йўқ.

Tecno

Клуб президенти Жоан Лапорта “Боруссия” юлдузининг трансфери учун етарли пул топишга ваъда берди. У норвегиялик тўпурар учун харажатларни ҳомийлар ҳисобидан қоплашни режалаштирмоқда.

Яқинда каталонияликларнинг ашаддий рақиби “Реал” Холандни олишга ҳаракат қилмаслигини билдирганди.

21 ёшли тўпурарнинг ўзи Англиядан жиддий таклифлар бўлаётганига қарамай, Испания чемпионатида тўп тепишни истаяпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!