Холанд яна ўйнамайдими?

“Боруссия” Дортмунд клуби форварди Эрлинг Холанд Бундеслиганинг 30-туридан ўрин олган “Герта”га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин.

Sport Bild нашри тарқатган хабарга кўра, 19 ёшли норвегиялик тўпурар “Бавария”га қарши ўйинда жароҳат олган. У ҳакам билан содир бўлган тўқнашув оқибатида жароҳатланган ва шундан сўнг тиззасида оғриқ ҳис қила бошлаган.

Айни мана шу жароҳат сабаб у ўтган тур “Падерборн”га (6:1) қарши ўйинда ҳам иштирок этолмаган эди.

«Боруссия» - «Герта» учрашуви 6 июнь куни Дортмундда бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!