Холанддан зўр ҳужумчи пайдо бўлди

“Челси” афсоналаридан Жимми Флойд Хассельбайнк “аристократлар” сафида порлай бошлаган Николас Жексон тез орада “Манчестер Сити” тўпурари Эрлинг Холанд даражасидан ўзиб кетишини таъкидлади.

23 ёшли сенегаллик ҳужумчи ўтган чемпионатда “Челси” сафида 17 та тўп киритган эди. Николас лондонликлар таркибида иккинчи мавсумини ҳам муваффақиятли бошлаб, тўпурарлик маҳоратини намойиш қиляпти.

- Николас Жексон ва Эрлинг Холанд деярли тенгқур. Улар ўртасидаги асосий фарқ Холанднинг Чемпионлар лигаси каби топ-даражадаги ўйинларда тўплаган катта тажрибасида. У “Зальцбург”да порлаган даврларидан бери катта турнирларда қатнашиб келмоқда. Жексонда бундан имконият бўлмаган.

Жексон дунёда энг зўр ҳужумчилардан бири сифатида эътироф этилиши учун ана шундай мусобақаларда қатнашиши, муҳим учрашувларда ўзини кўрсатиши, мунтазам гол уриши керак. Шунда унинг ҳам нархи 150 миллион фунтга кўтарилади.

Жексон ҳамма нарсани уддалай оладиган салоҳиятга эга. У Эрлинг Холанд эплолмайдиган ишларни ҳам ҳақиқатан зўр бажаради. У жаҳоннинг энг зўр футболчиси бўлиш имконига эга, - деди Жимми Флойд Хассельбайнк.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!