Холандга кетган пулни қайтариш керак!

“Манчестер Сити” раҳбарияти жамоа ҳужумчиси Габрижль Жезусни нега сотиб юбормоқчи бўлаётгани маълум қилинди.

Бразилиялик 25 ёшли футболчига “Арсенал” жиддий қизиқиш билдирмоқда. “Шаҳарликлар№ ўз ҳужумчиси учун “канонирлар”дан 55 миллион фунт талаб қиляпти.

“Сити”хўжайинлари бу трансфер орқали Эрлинг Холандни олиш учун сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплашни мўлжаллаган.

Жезуснинг агенти Марсело Петтинати “Арсенал” лойиҳаси ҳужумчига жуда маъқул келганини таъкидламоқда. Ўз навбатида, лондонликлар манчестерликлардан сўралаётган суммани пасайтиришни кутяпти.

Жезус Хосеп Гвардиола жамоасида 2016 йилдан бери ўйнаяпти. Жорий мавсумда 40 та ўйинда 13 та гл ва 12 та ассист муаллифи бўлди. Унинг амалдаги шартномаси бир йилдан кейин тугайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!