“Холанд”ни ўғрилаб кетишди

Норвегиянинг Брюне шаҳрида Эрлинг Холандга ўрнатилган уч метрли ҳайкал ўғрилаб кетилди.

Холанднинг ҳайкали бир уй томига ўрнатилган эди. Орадан икки ҳафта ўтиб, у йўқолиб қолди.

Кейинроқ, номаълум шахс, ҳайкал эгасига қўнғироқ қилиб, ёғончдан ясалган скульптура хунук чиққани учун уни ўғрилаб кетганини маълум қилган.

- Бундан ортиқча хавотирга тушганим йўқ. Бу бир ҳазил эканига аминман, - деди Холанд ҳайкалини ясаган ижодкор Кьетил Баран.

Эрлинг Холанд бу мавсумдан эътиборан “Манчестер Сити” шарафини ҳимоя қилмоқда. 22 ёшли ҳужумчи Норвегия терма жамоасида 21 та учрашувда қатнашиб, рақиблар дарвозасини 20 маротаба ишғол қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
● 10 ●
25/08/2022 16:30
15 ёшли болага хайкал урнатиб, шу хайкалга сигиниб утирган Норвегия миллатига тупурдим.