Холанднинг гол МЮни “ёндирди”
Қайта тикланган Бундеслиганинг биринчи голини урган Эрлинг Холанд яна гранд клублар ичини “ёндира” бошлади.
Бир неча мавсумдан бери ўзига супертўпурар топа олмаётган “Манчестер Юнайтед” Германия чемпионатида тўққизта ўйинда ўнта гол урган ҳужумчини ўз сафига қўшиб олиш бўйича яна ҳаракатга тушиб қолди.
Ҳозир Манчестерликлар “Боруссия”нинг ўйинчи сотиш ёки сотмаслик бўйича бир қарорга келишини кутиб турибди. Агар германияликлар трансферга рози бўлса, Эрлинг учун курашга “Реал” ҳам қўшилади.
“Манчестер Юнайтед” Холандни қўлга кирита олмаса, Менхенгладбахнинг “Боруссия”сидаги ҳужумчи Алессан Плеани трансферига ўтади.
Фикрлар