Холанд тарихга киради

“Боруссия” Дортмунд ҳужумчиси Эрлинг Холанд ўзига хос усулда тарихга киради.

Футболчи пандемиядан кейин қайта тикланган чемпионатда биринчи голни урди. Бундеслиганинг 26-турида дортмундликлар ўз майдонида “Шельке” жамоасини қабул қилди ва учрашувнинг 29-дақиқасида норвегиялик ҳужумчи рақиб дарвозасини ишғол қилди.

Бу пандемиядан кейин кучли бешлик чемпионатларида киритилган дастлабки голдир.

Умуман олганда, Эрлинг Бундеслигадаги 9-учрашувида ўнинчи голини киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!