Холанднинг отаси ўғли қайси жамоада ўйнашини айтди

CHERY AUTO

“Манчестер Сити”нинг кейинги йиллардаги энг зўр тўпурарига айланган Эрлинг Холанд ҳар трансферлар мавсумида келажаги ҳақидаги саволларга дуч келади.

Tecno

Бу гал футболчининг отаси Альф-Инге Холанд ўғлининг қайси жамоада ўйнаши ҳақидаги саволларга жавоб қайтаришига тўғри келди.

- Эрлингнинг келажаги қандай бўлади? Ўғлим “Манчестер Сити”да бахтиёр. У жуда мамнун, - деди Альф-Инге Холанд.

Эрлинг Холанд Хосеп Гвардиола жамоасига келганидан бери ҳозирга қадар 144 та учрашувда иштирок этиб, рақиблар дарвозасини 122 маротаба ишғол қилган ва жамоадошларига 20 та голли пас узатган.

Клуб раҳбарияти Холанд билан амалдаши шартномани 2034 йилнинг 30 июнигача узайтирган эди. Шунга қарамай, Эрлинг Испаниянинг гранд клубларига ўтиши ҳақидаги хабарлар ҳар трансфер ойнаси даврида кўтарилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!