Холанднинг танлови ўзгарди. У Испанияга бормайди!
“Боруссия” тўпурари Эрлинг Холанд ёзда бошқа клубга ўтиши кутилмоқда. Аввалроқ, 21 ёшли тўпурар Испания чемпионатига ўтмоқчи эканини айтганди. Бироқ, “Барселона” ва “Реал” унинг харажатларини кўтара олмайди.
Шу боис, Холанд Англия премьер-лигасидан бўлаётган таклифларни қабул қилишга мойил бўлиб турибди.
The Sun нашрининг хабар қилишича, норвегиялик тўпурар учун курашжда “Манчестер Сити” фаворитга айланди. “Шаҳарликлар” ўтган ёзда “Тоттенхэм”дан Ҳарри Кейнни трансфер қилолмаганидан кейин бу гал Холандга кўз тика бошлади.
Футболчининг ўзи миллий чемпионатдан ташқари УЕФА Чемпионлар лигасида ҳам ғолиб чиқишга қодир клублардан бирини танламоқчи.
Фикрлар