"Хоразм" бош мураббийи: "Андижон" яна ўз услубида голлар урди"
“Андижон” ҳамда “Хоразм” (3:1) клублари ўртасидаги учрашувдан кейин меҳмонлар бош мураббийи Руслан Аҳмедов жамоасининг мағлубияти хусусида фикрларини билдириб ўтди.
- Биринчи навбатда “Андижон” клуби ва унинг мухлисларини ғалаба билан табриклайман. Суперлига масаласини олдиндан ҳал қилиб қўйган бўлса, бугун ўз майдонидаги охирги учрашувда ҳам мухлисларига байрам уюштиришга ҳаракат қилишди.
Биз тўғри футбол ўйнашга ҳаракат қиламиз. Ўйинчиларга раҳмат айтдим. Бунгача ютқазган учрашувларимизда ўйин бўйича рақибларга ютқазмадик. Вазиятларимиз бўлади, аммо гол уролмасдик. Чиройли ўйин бўлди. Омадга ҳам кўп нарса боғлиқ. Иккинчи бўлимда имкониятлардан фойдаланганимизда Андижондан камида дуранг билан қайтган бўлардик.
“Андижон”ни услубини биламиз ва шунга қарши ҳаракат қилганимиз билан барибир улар яна ўз услубида голлар урди. Мувозанатни сақлай олмадик. Аутдан тўп узатилишидан кейин дарвозани ишғол қилишди. Биринчи голни кўрдинглар, автогол бўлди.
“Андижон” матбуот хизмати.
Фикрлар