"Хоразм" бразилиялик футболчини ўз таркибига қўшиб олди

CHERY AUTO

"Хоразм" жамоаси Суперлиганинг янги мавсумига жиддий тайёргарлик кўрмоқда. Клуб матбуот хизмати бразилиялик футболчи билан шартнома имзоланганини маълум қилди.

Tecno

Унга кўра, 1996 йилда туғилган Рафаэл Сабино жамоанинг янги аъзосига айланди. Футболчининг сўнгги клуби Қирғизистоннинг "Қизилжар" жамоаси ҳисобланади. Рафаэл ярим ҳимоя позициясида тўп суради.

Маълумот учун, "Хоразм" Анталиядаги  йиғин доирасида 2 февраль куни Молдованинг "Зимбру Кишинёв" клубига қарши назорат учрашуви ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!