“Хоразм” спорт мажмуаси футбол учрашувларини қабул қилишга тайёр. "Андижон" жамоаси илк меҳмон бўлади
Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси вакиллари 6 октябрь куни Урганчдаги “Хоразм” спорт мажмуасида бўлди.
Шу йилнинг 14 июнь куни ЎзПФЛ “Хоразм” спорт мажмуасидаги 8 та ҳолат бўйича камчиликлар аниқланиб, уларни бартараф этиш юзасидан хат чиқарганди. Айни вақтга келиб мазкур муаммоларнинг барчаси тўлиқ бартараф этилган. Юқоридагилардан келиб чиқиб, “Хоразм” футбол клуби исталган уй учрашувини мазкур аренада қабул қилиши мумкин.
"Хоразм" клуби ўз майдонидаги навбатдаги ўйинни 16 октябрь куни "Андижон"га қарши ўтказади.
Манба: ЎзПФЛ ва "Хоразм" клуби матбуот хизмати.
Фикрлар