Хоразмлик истеъдод вазн ўлчаш маросимида иштирок этди... Эртага жанг!
Аввал хабар бериб ўтганимиздек, эртага Жанубий Кореяда 61 кг вазн тоифасида фаолият юритадиган, истеъдодли профессионал боксчимиз Абдурасул Исмоилов (7-6-1-0-3КО) хитойлик Нуо Мин билан 6 раундлик рейтинг жангида рингга кўтарилади. Юртдошимизнинг бу галги рақиби анчагина жиддий бўлиб, у ҳам мағлубиятсиз одимламоқда. У профи рингда уч маротаба жанг ўтказиб, барчасида ғалаба қозонган. Мазкур жанг аввалида анъанавий вазн ўлчаш маросими бўлиб ўтди.
Эслатиб ўтамиз: Исмоилов Жанубий Кореянинг Cocky Buffalo промоушени билан ҳамкорлик қилади. Айни вақтда Вьетнамда Бобур Нажмиддинов қўл остида жангларга тайёргарлик кўрмоқда.
Фикрлар