"Хоразм"нинг янги стадиони қандай кўринишда? (Фотогалерея)

“Хоразм” жамоаси ниҳоят ўзининг стадионига қайтмоқда. 16 октябрь куни про лиганинг 22-туридаги “Андижон”га қарши учрашуви Урганчдаги муҳташам “Хоразм” спорт мажмуаси стадионида ўтказилади.

Бу табиий майдон бўлиб, ўз бағрига 12000 ишқибозни сиғдиради. 2015 йилда стадион реконструкция учун ёпилган ва маълум сабабларга кўра фойдаланиш имконияти бўлмаётганди. Шу боис “Хоразм” бунгача уй ўйинларини “Ёшлик” спорт мажмуасига қарашли сунъий майдонда ўтказиб келди.

“Хоразм” бош директори Мақсуд Каримов билан суҳбатлашганимизда у янги стадион деярли тайёр эканини маълум қилди.

Ўзингиз янги стадионга кўриб баҳо беринг!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Socceruzb
15/10/2022 15:14
Билмаганлар учун! Ўзбекистонни деярли ҳар бир вилоят марказида бир хил типдаги стадион қурилиши сабаби республикамизда ўтказилган "Умид Ниҳоллари", Баркамол авлод ва Универсиада мусобақалари билан бевосита боғлиқ. 1999 терактдан кейин, ёшларни бирлаштириш ва турли диний оқимларга кириб кетишларини олдини олиш мақсадида, биринчи президентимиз И.А. Каримов ана шу қарорга имзо чеккан. Албатта, ўша пайтдаги тақчил бюджет ҳисобидан ҳар бир вилоятда замонавий дизайнда ўйингоҳлар қуриб бўлмасди. Шундай бўлса-да, эски стадионлар ўрнига мана шундай ўйингоҳларнинг қурилиши сал бўлса-да юракларга таскин беради. Бошқа тарафдан, атрофдаги қўшни давлатларда ҳалигача ўйингоҳ билан боғлиқ муаммолар кўп.
Кахрамонжон Сафаров
15/10/2022 14:13
Бу куйхонами ёки бошка нарса эй ахмоклар стадион булса ичкарида стадион борлигини курсатиб суратга олмайсанми хакикатдан хам УФА да томи кетган бефаросат мута ХАССИСлар купайиб кетибди кани бу жойда стадион деган ёзув хафа булманглар ойликни стадион ичидан оласизлар нега стадион ичини курсатмаяпсизлар чунки ичкари хароб холатда булса керак халкни пулини еб ёрилиб улгур ноинсофлар
&
● 10 ●
15/10/2022 11:52
Дизайн йук. Узбекистонни кайси бурчагига борма, хамма стадион бир хил.