Хорватия футбол федерацияси жаримага тортилади

УЕФА тартиб-интизом қўмитаси Хорватия футбол федерациясини 88 минг еврога жаримага тортади. 

"Евро-2024" мусобақаси 1-туридан ўрин олган Берлиндаги "Олимпиаштадион"да ўтказилган Хорватия ва Испания ўртасидаги ўйинда мухлислар тартибсизлик кўрсатган. Ўша баҳсда хорватлар 3:0 ҳисобида мағлубиятга учраган.

УЕФА тақдим этган ҳисоботга кўра, Хорватия футбол федерацияси ўз мухлсилари томонидан пластик идишларни улоқтиргани учун 63 875 евро, пиротехника воситаларини ишлатгани учун 24 000 евро, ҳаммаси бўлиб 87875 нвро жаримага тортилади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!