Хорватия терма жамоаси Россияга қарши ўйин олдидан жиддий йўқотишга учради

Хорватия терма жамоаси бош мураббийи Златко Далич Россияга қарши бўлиб ўтадиган баҳсда Матео Ковачич жамоага ёрдам беролмаслиги мумкинлигини айтди.

“Ковачич елкасида кучли оғриқ ҳис қиляпти. Унинг Россияга қарши ўйинда иштирок этолмаслиги ачинарли бўлади”, - дейди Далич.

Бироқ, футболчининг ўзи ушбу ўйинда майдонга тушишига ишонмоқда.

“Ҳаммаси биз ўйлаганчалик ёмон эмас”, - деб ёзади футболчи ўзининг Твиттердаги саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, Россия – Хорватия баҳси 7 июнь куни бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!