Хосеп Гвардиола: "Эрик тен Хагга доимо омад тилайман"
Англиянинг "Манчестер Сити" клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола "Манчестер Юнайтед"дан истеъфога чиқарилган Эрик тен Хаг тўғрисида ҳақида гапирди.
"Мен унинг айни дамдаги ҳолатини жуда яхши тушуниб турибман. Бу ҳолат яъни мураббийларнинг истеъфога чиқарилиши футболдаг кузатиладиган табиий жараён. Тен Хагга доимо энг яхши тилакларимни тилаб қоламан.
Ўйлайманки, у мураббийлик фаолиятига янада кучли ва анча тетик бўлиб қайтади.
"Манчестер Юнайтед" ҳам энди тезроқ янги мураббий топиб, кўпроқ ишлашда давом этса керак", - деди "Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола.
Фикрлар