Хосеп Гвардиола Россия ва Украина ҳақида гапирди

  • 04.02.2026 12:24
  • Улуғбек Хошимов
  • 0
  • Футбол

"Манчестер Сити" бош мурабийи Хосеп Гвардиола ижтимоий-сиёсий муаммолар ҳақида гапириб, Россия,Украина шунингдек, Фаластин ҳақида гапирди.

"Инсоният тарихида ҳеч қачон бизнинг кўз ўнгимиздаги аниқ маълумотлар бўлмаган. Жумладан, Фаластиндаги геноцид, Украина ва Россияда содир бўлаётган воқеалар ва Судандаги ҳолат. Буларнинг барчаси кўз ўнгимизда содир бўлмоқда. Буни кўришни истаймизми-йўқми, бу бизнинг, барчанинг муаммоси. Бу барчамизнинг муаммоларимиз", - деди Гвардиола.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг февраль ойидан бери Россия қуролли кучлар  Украинада махсус ҳарбий операция ўтказмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!