Хойлунд Германиядан учралган мағлубиятга ким айбдорлигини айтди

Дания терма жамоаси ҳужумчиси Расмус Хойлунд Германияга қарши Евро-2024 1/8 финал учрашувидан сўнг (0:2) ўйин натижаси учун ўзини айбдор ҳис қилаётганини айтди.

“Турнир давомида Данияни қўллаб-қувватлаш данияликлар учун ҳар доим энг муҳим воқеалардан бири бўлган. Терма жамоада ўйнашни таърифлаб бўлмайди. Мамлакатимиз биз билан фахрланишини жуда хоҳлардим. Мен дўстларимдан бирига ўзимни айбдор ҳис қилаётганимни айтдим. Биз қизилмиз, биз оқмиз. Биз доимо биргамиз, ёнма-ёнмиз”, - дея Хойлунднинг сўзларидан иқтибос келтирди Daily Mail нашрига берган интервьюсида.

Дания терма жамоаси Евро-2024даги иштирокини Англия, Сербия ва Словениядан иборат “C” гуруҳида бошлади. Плей-офф босқичида эса мезбон Германияга 2:0 ҳисобида мағлуб бўлиб турнирдаги иштирокини тўхтатди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!