Хулиан Альварес трансфери "Барса" юлдузига боғлиқ бўлиб қолди
«Барселона» ва Мадриднинг «Атлетико» клуби жорий трансфер ойнасидан фойдаланиб, ҳужумчиларни алмашиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалмоқда.
Маълумотларга кўра, «Атлетико» раҳбарияти «Барселона»га Хулиан Альваресни сотиш тарафдори эмас. Шу билан бирга, мадридликлар каталонияликлар сафида тўп сураётган Ферран Торресни ўз сафига қўшиб олишга жиддий қизиқмоқда.
Журналист Жота Жордининг таъкидлашича, агар Ферран «Атлетико» таклифини қабул қилса, Хулиан Альвареснинг «Барселона»га ўтиши деярли эртаси куниёқ расмийлашиши мумкин.
Transfermarkt портали маълумотларига кўра, Ферран Торреснинг бозор қиймати 50 миллион евро атрофида баҳоланмоқда. Хулиан Альварес учун эса шу манба 100 миллион евро миқдорида нарх кўрсатган. Ҳар икки футболчи ҳам ҳозир 26 ёшда.
Эслатиб ўтамиз, яқинда бўлиб ўтган Испания ва Аргентина ўртасидаги жаҳон чемпионати финалида ягона гол муаллифи айнан Ферран Торрес бўлган эди.

Фикрлар