Хулиан Альварес "Атлетико"ни тарк этади

  • 20.01.2026 13:58
  • Улуғбек Хошимов
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Мадриднинг "Атлетико" клуби ҳужумчиси Хулиан Альварес жамоани тарк этиши мумкин.

Tecno

Хабарларга кўра, мадридликлар форварди жамоа тарк этиши мумкин. Аргентиналик футболчининг "матрасчилар"даги келажаги сўроқ остида қолмоқда. Аввалроқ, футболчига бир қатор тўп клублар қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Футболчи 2024 йилда "Манчестер Сити" дан 75 миллион евро эвазига "Атлетико" сафига келиб қўшилган эди. Ҳужумчининг мадридликлар билан амалдаги шартномаси 2030 йилнинг ёзида якунига етади. "Трансфермаркт" портали футболчини 100 миллион еврога баҳолаган.

Маълумот учун, Альварес жорий мавсумда 27та учрашувда майдонга тушиб, 11та гол ва 5та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!