Хулиан Альварес трансфери атрофида кураш қизийди: "Барселона" энг яхши вариант

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Мадриднинг "Атлетико" клуби ҳужумчиси Хулиан Альварес ёзги трансфер ойнасида жамоани тарк этиши мумкин.

Аргентиналик футболчига "Барселона" ва ПСЖ клублари асосий даъвогар сифатида кўрилмоқда. "Diario Sport" маълумотига кўра, "матрасчилар" Альваресни Париж клубига сотишга тайёр, бироқ уни "Барселона"га беришни истамайди.

Асосий муаммо — футболчининг нархи. "Атлетико" 26 ёшли ҳужумчи учун 150 миллион евро талаб қилмоқда. ПСЖ эса бу суммани юқори деб ҳисобламоқда ва келишувни осонлаштириш учун битимга ўз футболчиларидан бирини қўшиш вариантини кўриб чиқмоқда.

Маълумотларга кўра, Хулиан Альвареснинг ўзи "Барселона"га ўтишни афзал кўрмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!