Хуммельс "Боруссия Дортмунд"ни тарк этди

  • 14 июнь, 2024, 17:26
  • Jahongir Inomjonov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Дортмундликларнинг 35 ёшли ҳимоячиси Матс Хуммельс жамоадаги 13 йиллик фаолиятидан сўнг клубни тарк этишини маълум қилди.

Tecno

Хуммельс вазият бўйича клуб директорлари Ларс Риккен ва Себастьян Кель билан гаплашгани айтилмоқда.

Аввалроқ, Матс ўзи билан жанжаллашиб қолган бош мураббий Эдин Терзич истеъфога чиқарилса, жамоада қолиши мумкинлиги ҳақида айтганди. 

Эслатиб ўтамиз, германиялик ҳимоячи 2008 йилдан 2016 йилгача "Боруссия Д" сафида тўп тепган. Кейин у "Бавария"га жўнаб кетди ва 2019 йилда Дортмундга қайтди. Хуммельс "арилар" билан 6 та соврин ютган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!