Хуршидбек Норматов ғалаба қозонди!

  • 29 январь, 2020, 09:25
  • 0
  • Бокс

Ўзбекистонлик енгилмас боксчи Хуршидбек Норматов (10-0) Канадада бўлиб ўтаётган мусобақада рингга кўтарилди.

Мексикалик Уриэль Эрнандес (13-6) ҳамюртимизнинг рақиби бўлди. Ҳаяжонли ва оғир ўтган жангда ҳакамлар бир овоздан ҳамюртимизнинг ғалабасига қарор қабул қилишди. Уччала ҳакам ҳам 80-71 очкони қайд этди.

Шу тариқа, 8 раунддан иборат бўлган жангдаги ғалаба Норматовнинг фаолиятидаги ўнинчиси бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!