Хушхабар! Германияда теннис мусобақаси ўтказилмоқда

Германиянинг Хёр-Гренцхаузен шаҳрида коронавирус пандемияси сабабли эълон қилинган карантин ҳолати юмшатилгандан сўнг, теннис бўйича "Tennis Point Exhibition Series" кўргазмали турнирига старт берилди.

Узоқ муддат давом этган танаффусдан сўнг, тупроқ қопламали ёпиқ кортда ўтаётган мазкур мусобақада теннисчилар қисқартилирган форматда ғолиблик учун ўзаро куч синашмоқда.

Турнирнинг илк босқичида қуйидаги натижалар қайд этилди:

Бенджамин Хассан (354) - Жан-Марк Вернер - 4/2, 4/2

Ян Хоински (332) - Флориан Броска - 4/3, 4/1

Янник Ганфманн (143) - Йоганнес Гертайс (342) - 4/0, 4/1

Константин Шмиц - Дастин Браун (239) - 2/4, 2/4

Иккинчи учрашувлар

Йоганнес Гертайс - Ян Чоински - 4/2, 4/2

Дастин Браун - Жан-Марк Вернер - 4/3, 4/3

Флориан Броска - Константин Шмиц - 3/4, 3/4

Янник Ганфманн - Бенжаамин Хассан - 4/2, 3/4, 4/1. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!