Хвичанинг отаси ўғлининг ҳамон "Реал"да ўйнаш истаги борлигини айтди

"Наполи" футболчиси Хвича Кварацхелиянинг отаси Бадри Кварацхелия ўғлининг қайси жамоада ўйнаш истаги борлиги ҳақида гапириб ўтди. 

"Реал"га қарши баҳс ўғлим учун бошқача бўлди. У доим шу жамоада ўйнашни орзу қилган ва ҳали ҳам унда шундай истак бор. 

Оиламизда ҳамма "қироллик клуби"га мухлислик қилиб келади. Фақатгина мендан ташқари (кулади). Шунинг учун, бу учрашув оиламиз учун ўзгача тарзда ўтди", - деди Кварацхелиялар оиласининг каттаси. 

Эслатиб ўтамиз, шиддатли тарзда ўтган "Реал" - "Наполи" учрашуви 4:2 ҳисобида Мадрид жамоасининг ғалабаси билан якун топди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!