Хюистра, Ҳасанов, Секейра, Йўлдошева ва Бердиев ишлари қўмиталарга оширилди

Ўзбекистон Суперлигаси 23-туридан ўрин олган “Сўғдиёна” – “Пахтакор” (1:0) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Питер Хюистра ўз фикрларини билдириб ўтди ва кейинроқ мезбонлар футболчиси Жасур Ҳасанов унга нисбатан жавоб қайтарди.

Жасур Ҳасанов Питер Хюистрага нисбатан жуда қўпол фикр билдирди. Бунда у шахснинг шаъни ва қадр-қимматини камситувчи ўхшатишдан фойдаланди. Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси бу каби ҳақоратларни қоралайди. Шундан келиб чиқиб, Ҳасанов масаласи ЎФА Этика қўмитасига оширилди.

Ҳасановнинг бу ҳатти-ҳаракатига “Пахтакор” бош мураббийи томонидан билдирилган фикр сабаб бўлди. Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси мураббийлар фикрини ҳурмат қилади. Бироқ бу борада улар чегарадан чиқмасликларини сўрайди. Шундан келиб чиқиб, меҳмонлар бош мураббийи иши ҳам Этика қўмитасига оширилди.

Шунингдек, Суперлиганинг мазкур туридан ўрин олган “Қўқон-1912” – “Локомотив” (2:1) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Микаэль Секейра ўз фикрларини билдириб ўтди. Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси португалиялик мураббий фикрларини ҳурмат қилади ва ҳар қандай ҳолатда ҳам уни Регламентга амал қилишга чақиради. Унга кўра, учрашув ҳакамларини танқид қилишга чеклов қўйилмаган. Шунчаки, ҳакамлик масаласида хатолар кузатилган бўлса, ёзма равишда шикоят киритилиши кераклиги ва бу борадаги йўл-йўриқлар Регламентда ўз ифодасини топган. Регламентнинг 18.19-бандидан келиб чиқиб, Секейра иши интизом чораси қўллаш учун Тартиб-интизом қўмитасига оширилди.

Coca-Cola Суперлига 23-туридан ўрин олган “Андижон” – “Насаф” (1:1) учрашуви давомида меҳмонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев Регламентга зид бўлган қатор ҳатти-ҳаракатларни амалга оширган. Комиссар билдиргисига асосан, “Насаф” устозининг ҳатти-ҳаракатларига Тартиб-интизом қўмитаси баҳо беради.

Аёллар Олий лигасининг 20-туридан ўрин олган “Пахтакор-W” — “Навбаҳор-W” учрашувига ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда меҳмонлар учрашувни якунламай, майдонни тарк этган. Шундан келиб чиқиб, ЎзПФЛ жамоа бош мураббийи Карима Йўлдошеванинг лицензиясини вақтинча бекор қилди ва унинг ҳатти-ҳаракатларини Тартиб-интизом қўмитасига оширди.

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси мавсум аввалида “2021 йилги мавсумда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси томонидан ўтказиладиган мусобақалар регламенти”ни тақдим этган. Сизда Регламент матни билан электрон танишиш имконияти мавжуд. Биз футбол мураббийларининг фикр-мулоҳазаларини ҳурмат қиламиз. Шу билан биргаликда, улар фикр билдираётганга ёки бирор ҳатти-ҳаракатни амалга ошираётганда этика нормаларидан четга чиқмасликларини талаб этамиз. Регламент олдида барча бирдек жавобгар эканлиги унутилмаслиги шарт.

ЎзПФЛ матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Azizbek Muminov
26/10/2021 17:44
ПФЛ ва бошқа футбол ташкилотлари хаммаси езса мурожаатни босди-босди қилиб етишини халқ эмас мураббийлар хам билиб турибди. Ифлослар шунчалика борасанларми. Ошинг халол бўлса кучада ейиш керак деган сўзларни биласанларми. Шунча мутахассис езмоқда. Жавобни қаранглар. Ундан кўра итга ўхшаб акилласаларинг бўлмайдими. Холатни қаранг анави бизни футболда чиқиб теливизорда хакамларни олдини олган тупой кеча йуқолиб қолибдику. Мутахассис гапирса ишонмасанг санларга халқ қаргиши тегиб бола чақангни олдида қандай бош кутарасанлар. Эркак бўлиб теливизорда шу хато қилди бундай бўлиши керак эди бўйнига қўйиб футболдан четвормисанларми халқ санларга туриб бермайди халолигинг учун. Теливизордаги журналистлар эркак бўлсаларинг очиқчасига гарирларинг. Орқангда Президент турибдику сенларни химоя қилиб. Иккита одамдан қўрқиб бутун халқ олдида обруйингни тўкиб нима қиласанлар. Бўлмаса бундай кўрсатувни егиштириб бола чақангни бошқа иш билан боқларинг ЭРКАКЛАР
Бахтийор Бобойиб
26/10/2021 17:31
Бу турушда узбек фудболи онасини оминиям ривожланмайди. Хакикатни айтга жазоланади. Бу ПФЛ да утирганни кистасини тулдириб. Пфл утирганлар хаммангни. Тартиб интизом кумитасига хаммангни каллангга куток. Хакикат ажжик булади.( сукинганим у.н узр) Илтимос бу тренер Ларни хам тушунингла. Фудбол курмийман.
Сикдим
Nuriddin Nuriddin
26/10/2021 16:41
Яна хакамлар хақ эканда. Арз қилганни наказат қилинглар
Nuriddin Nuriddin
26/10/2021 16:41
Яна хакамлар хақ эканда. Арз қилганни наказат қилинглар
Baxil Alihuja
26/10/2021 17:49
Пахтакорни кулуб сифатида тугатиш керак, вассалом! Шу билан анча муаммо хал булади! Пахтакор бу тарихда буюк клуб булган, хозиргиси эса уларни бир тукига хам арзимайди. Хакамлар ёрдамида чемпион булиб, Осиё гурухда охирги урин олиб келаверади. Чемпионатда ундан пастки урин эгалари Пахтакордан яхширок натижа келтиришади.
&
Shaymardonov Nurbek Nasimovich
26/10/2021 21:40
selani ham berov ishlarizni sutka oshirarkanmi. sanlaga har bitta klub badal pulini tulap beraptiki. sela nimaga VAR quymagansizla muhim uyinga bulmasa bittasi oliy lega qolish uchun uynasa 2 chisi esa medallar uchun kurashadigan klub bulsa. hammani ham ezaversang ezaversang ohiri asabi charchaydida. keyin selaga uhshaganla kutib turasizlarga. berdan jarimaga tortamiz. unoqa qilamiz bunoqa qilamiz deysizla. bulmasa Ahmoq bulmasalariz. Saylov utdi. ertasi kuni. bemolol jonli Efir qilsazla bulardiki yoki uyinni yozib olib quy. keyin VAR ishlaydigan sudiyala Saylovga nomzodini quyganmi. sanlani ham suroq qiladigan bormi uzi. hammasini uzlaring qilasanda yana chetdan turib. butun boshli muhlislarmi urtasiga sovuqchilik solasizla.