Яккакурашчимиз Бахтиёр Норов чемпионликни қўлга киритди
Ads

Jiu-Jitsu бўйича АҚШда фаолият олиб бораётган ўзбекистонлик яккакурашчи Бахтиёр Норов ўзининг навбатдаги жангини мувафаққиятли ўтказди ва чемпионлик камарига эга чиқди.

70 кг вазн тоифасида америкалик Алекс Бектурант билан бўлган қарама-қаршиликда у ҳар томонлама рақибидан устун эканлигини намойиш этиб, якунда ғолибликни қўлга киритди.

Маълумот учун: Jiu-jitsu — жанг санъати ва асосан гилам устида беллашадиган халқаро спорт яккакураш тури. Шунингдек, рақиблар бир-бирини қийнаб, оғриқ берувчи усуллар қўлланилади. Бу спорт тури ХХ аср бошларида Кодокан дзюдодан ажралиб чиққан.