Ямал 5 дақиқада “тўкилиб” қолди
Испаниянинг амалдаги чемпиони “Барселона” етакчиси Ламин Ямал билан кутилмаган ҳолат содир бўлди. 18 ёшли футболчи жамоа машғулотларига киришганидан беш дақиқа ўтиб, майдонни тарк этишга мажбур бўлди.
Бу ҳақда нуфузли Mundo Deportivo нашри хабар берди.
Шифокорлар Ламиннинг аҳволи “умумий ҳолсизлик” сифатида баҳолаяпти. Футболчи саломатлигида ҳеч қандай жиддий муаммо йўқ ва у бу масала бироз ҳордиқ чиқариш билан ҳал бўлади.
Мутахассислар Ламин Ямал шанба куни “Эспаньол” билан бўладиган учрашувда иштирок этишига ҳеч қандай қаршилик йўқлигини таъкидламоқда.
Жорий мавсумда Ламин Ямал Ханс-Дитер Флик бошчилигидаги жамоа сафида 20 та ўйинда 9 та гол урди ва 11 та голли узатма берди.



Фикрлар