Ямал Чемпионлар лигасида "реалчилар" рекордини синдирди
Каталониянинг «Барселона» жамоаси ярим ҳимоячиси Ламин Ямал УЕФА Чемпионлар лигаси умумий босқичи биринчи турида «Фейеноорд»га қарши учрашувда жамоаси учун муҳим гол урди.
У Роттердам клуби дарвозасини иккинчи бўлим охирида жарима зарбасидан ишғол этди.
Opta маълумотларига кўра, 19 ёшли вингер ашаддий рақиб - Мадриднинг «Реал» жамоаси ярим ҳимоячиси Арда Гюлер натижасини янгилади.
Шу тариқа Ямал Чемпионлар лигасида жарима зарбасидан гол урган Ла Лига клуби футболчилари орасида энг ёш тўпурар сифатида тарихга кирди.
Эслатиб ўтамиз, Ханс-Дитер Флик шогирдлари ушбу баҳсда «Фейеноорд» устидан йирик – 5:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Иккинчи турда «Барселона» сафарда «Галатасарой» меҳмони бўлади.

Фикрлар