Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

Ямаль дам олиш кунида машқ қилишга келди

Ламин Ямал расмий дам олиш кунида ҳам «Барселона» базасида якка тартибда машғулот ўтказди.

«Барселона»нинг ёш вингери Ламин Ямал жорий мавсумда ўз ишига жиддий ёндашуви билан ажралиб турибди. Журналист Алекс Пинтанельнинг ижтимоий тармоқларда ёзишича, чоршанба куни Ямал жамоага берилган расмий дам олиш кунига қарамай, клуб базасига келиб, якка тартибда машғулот ўтказган.

Маълумотларга кўра, ўша куни фақат Ямал эмас, яна бир неча «Барселона» футболчилари ҳам ўз ташаббуси билан машғулот майдонига чиқишган.

«Барселона» навбатдаги учрашувини якшанба, 22 ноябрь куни ўтказади. Ханс-Дитер Флик шогирдлари ўша куни ўз майдонида «Вильярреал»га қарши баҳс олиб боради.

Ла Лиганинг 12 туридан сўнг «Барселона» мусобақа жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Каталония клуби ҳозирча 33 очко тўплаган: 11 ғалаба ва бир мағлубият.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ