Ян Облак қаторасига 4-марта Словенияда "Йил футболчиси" деб топилди

Мадриднинг "Атлетико" клуби дарвозабони Ян Облак Словениянинг 2018 йилдаги энг яхши футболчиси деб топилди. Бу ҳақда "матрасчилар" расмий сайти хабар бермоқда.

Эътиборлиси, 25 ёшли посбон ушбу мукофотни кетма-кет тўртинчи йил қўлга киритди.

Маълумот учун, Облак 2018 йилда "Атлетико" сафида жами 50та ўйинда майдонга тушди ва ўз дарвозасидан 36та гол ўтказиб юборди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!