Яна бир футбол афсонаси ёзда фаолиятини якунлаши кутиляпти

"Милан" ҳужумчиси Златан Ибраҳимович 2023-24 йилги мавсумда ўйнамаслиги мумкин. 

"La Gazzetta dello Sport" нашрининг хабарига кўра, швециялик футболчининг соғлиги билан боғлиқ муаммо уни келаси ёзда фаолиятини якунлашга ундаши мумкин. 

"Россонерилар" Златанни клубда сақлаб қолиб, унга элчи ролини таклиф қилмоқчи. 

Айни дамда 41 ёшли форвард тиззасидаги операциядан кейин тикланиш жараёни билан банд. ЕЧЛ 1/8 финал босқичидан ўрин олган "Тоттенхэм"га қарши илк ўйинни ўтказиб юборади, жавоб баҳсида майдонга тушиши кутиляпти. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!