Яна бир ҳамюртимиз UFC билан шартнома тузиши мумкин
Хабарингиз бор ММА йўналишида бир қатор қизларимиз ҳам ўз фаолиятини олиб бормоқда. Улар орасида энг машҳури шубҳасиз Лиля Шакирова десак муболаға бўлмайди. Ушбу ҳамюртимиз 6 октябрь куни Россиянинг Самара шаҳрида GFC промоушенининг енгил вазн тоифасидаги чемпионлик камари учун октагонга чиқади. У эквадорлик Германия Ласкано билан ушбу титул учун жанг олиб боради. Лилия ушбу промоушен таркибида иккита жанг ўтказиб уларда ажойиб ғалабани қўлга киритган. Умуман олиб қараганда ММА йўналишида 7 бора октагонга кўтарилган. Уларнинг 6 тасида ғалаба қозонган бўлса, бир бора мағлубиятга учраган.
Яна бир аҳамиятга молик тарафи Лилия яқин вақтлар давомида UFC билан шартнома тузиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз: Ушбу юртдошимиз BUKA GYM клубида машғулотлар олиб боради.
Фикрлар