Яна бир ўзбек боксчисининг навбатдаги жанг санаси маълум бўлди
Профессионал бокснинг енгил вазн тоифасида (61,235 кг) WBA Asia камари собиқ соҳиби ҳамюртимиз Равшанбек Умурзоқов (10-1,7 КО) яна рингга қайтмоқда. Боксчимизнинг сайтимизга маълум қилишига кўра, 25 сентябрь куни у навбатдаги жангини ўтказади. Ушбу тўқнашув 8-раунддан иборат бўлиб, Россия ёки Беларусда бўлиб ўтиши кутилмоқда. Рақибга ҳам тез орада аниқлик киритилади.
Маълумот учун, юртдошимиз сўнгги жангини вэнесуэлалик Эснейкер Корреага қарши ўтказиб, кутилмаганда имкониятни бой бериб қўйган ва WBA чемпионлик камарини ҳам қўлдан чиқарган эди.
Фикрлар