Яна бир йирик мусобақа коронавирус сабаб тўхтатилди
Жанубий Америка футбол конфедерацияси (КОНМЕБОЛ) Либертадорес кубоги беллашувлари тўхтатилганини эълон қилди. Бу ҳақда ташкилот расмий сайти хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбага кўра, ташкилот дунё бўйлаб тарқалаётган коронавируснинг (COVID 19) олдини олиш мақсадида шундай қарорга келган.
Либертадорес кубогининг дастлабки беллашувлари 15-21 март кунлари ўтказилиши режалаштирилган эди.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ ФИФА Жанубий Америка қитъасида ЖЧ-2022 саралаш беллашувларини қолдиргани ҳақида маълум қилинган эди.
Фикрлар