Яна бошланди...
Германия ҳукумати мамлакатдаги эпидемиологик вазият ёмонлашаётгани туфайли қонун қабул қилади. Унга кўра барча спорт тадбирлари, жумладан, Бундеслигадаги футбол ўйинлари яна томошабинларсиз ўтказилади. Қонун 28 декабрдан кучга киради.
Бунга мамлакатда сўнгги бир неча ҳафта ичида сезиларли даражада ёмонлашган эпидемиологик вазият сабаб бўлди, деб хабар бермоқда Get German Football News. Айтиш жоизки, бунгача Бундеслига учрашувларига кўпи билан 15 минг мухлисни киришига рухсат берилган эди.
Чекловлар қанча давом этиши ҳозирча номаълум. Кўринишидан, ҳаммаси Covid-19 инфекциясининг кутилаётган янги тўлқини ва мамлакатдаги вазиятга боғлиқ.
Фикрлар