Янги мавсум олдидан "Турон" жамоасининг тақдимот маросими ўтказилди

Хабарингиз бор, «Турон» жамоамиз янги 2023 йилги мавсумда Ўзбекистон Cocа-Cоlа Суперлигасида иштирок этади. Шу муносабат билан бугун Ўзбекистон тумани ҳокимлигининг анжуманлар залида янги 2023 йилги мавсум олдидан тақдимот маросими ўтказилди.

Тақдимот маросимида клуб раҳбарияти, мураббийлар штаби, футболчилар, жамоа мухлислари билан бир қаторда Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Юлдашев ва бошқа мутассадди ташкилотлар вакиллари иштирок этдилар.

Кўтаринки руҳда ташкил этилган тақдимот маросими давомида сўзга чиққан туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев, жамоа бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов ва фан клуб раиси Амирулло Собировлар ўз самимий дил изҳорларини билдирган холда бошланаётган янги мавсумда «Турон» футбол клубига омад ва муваффақиятлар тилаб тилак билдирдилар, - дейилади клуб матбуот хизматининг хабарида.

Ушбу тадбирдан олинган суратларда кўриш мумкинки, жамоа аъзоларига ўз рақамлари туширилган футболкалар ҳам топширилган. Аммо бу борада алоҳида тўхталинмаган.

турон4

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!