Янги мавсумда "Боруссия Д"нинг сардори ким бўлади?

2024 йилги мавсум якунида Марко Ройс "Боруссия"даги 12 йиллик фаолиятидан сўнг жамоадан кетди. Янги мавсумда клубнинг сардори ким бўлиши маълум бўлди. Нури Шаҳин бошчилигида Дортмунд клуби ярим ҳимоячиси Эмре Жан жамоа сардори бўлиб қолади. Бу ҳақда "арилар" спорт директори Себастьян Кель маълум қилди.

"Эмре Жан кучли сардор сифатида қолади. Ўйинчилар мавсум бошланишидан ҳаяжонланишаётганини ҳис қиляпман. Уларда муваффақиятга эришиш истаги катта. Мен юқори интенсивлик ва концентрацияни кўрмоқдаман, - дея Келнинг сўзларини келтиради журналист Флориан Плеттенберг.

Эслатиб ўтамиз, 30 ёшли Жан 2020 йилнинг ёзида Туриннинг "Ювентус" клубидан "сариқлар" сафига ўтган эди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!