Янги мураббий келса, "Манчестер Юнайтед"дан 4 нафар футболчи кетади!
Янги мураббий келса, "Манчестер Юнайтед"нинг тўрт нафар футболчисига чиқиш эшиклари кўрсатилиши мумкин. Гап шундаки, истеъфога чиқарилган Эрик тен Хаг ўрнини Рубен Аморим эгаллайди. Португалиялик мутахассис 10 ноябрдан кейин, яъни халқаро танаффусдан кейин бошлайди.
Transfer News Live нашрининг хабар беришича, “Манчестер Юнайтед” Виктор Линделоф, Кристиан Эриксен, Антони ва Каземиро билан хайрлашишга тайёр. Манбага кўра, ушбу футболчилар янги бош мураббийнинг келажакдаги режаларига кирмайди.
Маълумот учун, Рубен Аморим ҳозирда Лиссабоннинг “Спортинг” клубини бошқармоқда. Миш-мишларга кўра, мутахассис бўлажак клубидан тайинлов ҳақидаги хабарни кейинга суришни сўраган.
"Манчестер Юнайтед" 9 турдан сўнг АПЛ мусобақа жадвалида 11 очко жамғарган ҳолда 14-поғонада бормоқда. Манкунианлклар навбатдаги учрашувини 3 ноябрь куни ўз майдонида "Челси"га қарши ўтказади.
Фикрлар