Янги хўжайин “Манчестер Юнайтед”га беш нафар зўр футболчи олиб беради
“Манчестер Юнайтед” акцияларининг 25 фоизини харид қилган 71 ёшли миллиардер сэр Жим Рэтклифф январь ойидаёқ клуб трансфер сиёсатига таъсир кўрсатмоқчи.
Янги раҳбар беш нафар ўйинчи учун пул ажратмоқчи. Асосий нишон “Реал Сосьедад”да порлаётган Такефуса Кубо ҳисобланади. “Барселона” ва “Реал” таълимини олган япониялик футболчи олдинги чизиқда бир неча позицияларда ўйнай олади.
Ҳужум чизиғига яна бир номзод Юсуф Ан-Несиридир. Марокашлик футболчи ҳозир “Севилья”да ўйнаяпти. Манчестерликлар “Штутгарт”дан Серу Гирассини ҳам нишонга олган. Бу ҳужумчи арзон бўлгани учун бир неча клублар нишонида турибди.
“Манчестер Юнайтед” мутасаддилари ҳимоя чизиғини мустаҳкамлашга икки нафар номзодни топган. “Ницца”да ўйнаётган Жан-Клер Тодибо ва “Эвертон” аъзоси Жаррад Брентуэйт музокаралар муваффақиятли ўтган тақдирда “Манчестер Юнайтед”га кўчиб ўтиши мумкин.
Фикрлар