Янги юлдуз “Манчестер Сити”га рад жавобини берди
Кейинги икки мавсумда Италия чемпионатида “Комо” шарафини муносиб ҳимоя қилиб келаётган Николас Пас Европанинг қатор гранд клубларидан таклиф олмоқда.
Аргентиналик футболчи яқинда Англия Премьер-лигаси етакчи клубларидан “Манчестер Сити”, “Ливерпуль”, “Челси” ва “Арсенал” чорловларини қабул қилмади ва уларга рад жавобини берди.
“Реал” академиясида тарбияланган ва ўз вақтида асосий жамоага кира олмагани учун “Комо”га йўл олган Николас Пас энди “Қироллик клуби”га қайтиш даври келганига ишонмоқда.
TEAMtalk нашрининг хабар беришича, “Реал” мутасаддилари ҳам 21 ёшли ҳужумкор футболчининг фаолиятни диққат билан кузатиб бормоқда ва келаси ёз уни қайта сотиб олиш ҳуқуқидан фойдаланишни режалаштириб қўйган.
Жорий мавсумда Пас барча мусобақаларда 16 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол ва 5 та голли узатма муаллифи бўлди. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2028 йил ёзигача амал қилади. Transfermarkt портали маълумотига кўра, унинг бозор қиймати 55 миллион еврони ташкил этади.



Фикрлар