Янги юлдузлар қанча туради?

Трансферларга ихтисослашган Transfermarkt портали 2003 йилда туғилган энг қиммат футболчилар рейтингини тузиб чиқди.

Ушбу рейтингга кўра, бугунги кунда 18 ёшли футболчилар орасида энг қиммат баҳоланаётгани “Боруссия” ярим ҳимоячиси Жуд Беллингэм бўлди. Дортмундликлар Англиядан топиб келган футболчининг нархи 70 миллион еврога кўтарилган.

Кучли учликка кирган вундеркиндларнинг бари Германия Бундеслигасида тўп тепмоқда. Иккинчи ўринда қайд этилган “Байер” вакили Флориан Виртц  65 миллион еврога баҳоланмоқда.

Учинчи поғонада “Бавария”да порлай бошлаган Жамол Мусиала қайд этилган. Унинг трансфер суммаси 50 миллион еврога тенг.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!