Янги Зеландия бош мураббийи: "Ўзбекистон Аргентинадан кучли эканини англаб етдим"

Бугун 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида жаҳон чемпионати 2-тур ўйинлари старт олади. Ўзбекистон - Янги Зеландия учрашуви олдидан океанияликлар бош мураббийи Даррин Безилий олдидан матбуот анжуманида иштирок этди.

"Ўзбекистоннинг Аргентинага қарши ўйинини томоша қилдим. Улардаги вазиятларни кўриб, бугунги рақибимиз мезбонлардан кучли эканини англаб етдим. 

Рақибимиз юқори темпда, тезкор ва агрессив футбол намойиш этади. Биз мағлуб бўлмаслик ёки дуранг учун ўйнамаймиз. Рақибга устунликни бериш ҳозирги футболда ўта хатарли ҳисобланади. 

Агар кейинги босқичга чиқишни истасак, Ўзбекистонга ўхшаган рақибларни енгишимиз шарт. Бошқачасига бу мусобақада муваффақият қозониб бўлмайди. Йигитлар яхши натижалар қайд эта олишига ишонади ва бугун буни исботлашимиз керак!", - деди мутахассис ўйин олдидан.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!