Янгиланган ФИФА рейтингида Ўзбекистон 3-поғона юқорилади!

ФИФА терма жамоаларнинг август ойидаги янги рейтингини эълон қилди.

Унга кўра, Бельгия миллий терма жамоаси очколари сонини 39 тага кўпайтириб, 1822 балл билан пешқадамликни сақлаб қолди. Иккинчи ўринга кўтарилиб олган Бразилия 1798 очко жамғарган. Кучли учликка якун ясаган Франция ҳисобида 1762 очко мавжуд.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 12-август ҳолатига кўра, 3-поғона юқорилаб, 83-ўринни банд этган. Ҳисобимизда 1284 очко бор. "Оқ бўрилар" Осиё жамоалари орасида 12-поғонани эгаллаган. Биздан олдинда Эрон, Австралия, Япония, Жанубий Корея, Саудия Арабистони, Сурия, Хитой, БАА, Уммон, Ироқ, Қатар терма жамоалари жой олган.

image_2021-08-12_14-10-01

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Турсун Ғани
12/08/2021 16:00
Қайси кунига ва кўрсатган ўйинига юқорилайди булар... Ҳамма ёғни аттиси чиқиб ётибдику... Осиёда 12-ўрин эмиш... Уят, шармандалик....
Сурия, Хитой, БАА, Уммон, Ироқ, Хаттоки рейтингда биздан кийинда бўлган Ветнамдан ҳам пастдамиз. Аслида бу ҳақиқат... шуниси алам қилади...23 ёшгачаларда осиёда Чемпион бўлгандик Хитой мезбонлик қилганда Финалда Ветнамни юткандик. Қани ўшалар??? Ҳозир Ветнам ўшалар билан кийинги 3-босқичда чиқиб ЖЧ йўлланмаси учун курашмоқда. Бизникилар таътилда... Нега биз бор ички имконият ва патенциаллимизни кўрсата олмаймиз. Тўғри фойдаланмаймиз... Сабаби бизда адолат йўқ, танловларда адолат йўқ. Натижада аҳволимиз шу ҳолда тушди... Чўкияпмиз... футболимиз чўкаяпти азизлар... Рахбариятга эса ПОХХЎЙ... корупсияҳўр Бабаяну, Абрамовларни қўйиб қўйади МТЖ ҳеч ким ўз ишига виждонан ёндашай демайди... сабаби сўров йўқ, натижани талаб қилиш йўқ...
Буларни барчаси бирта узур сўраш билан ўтиб кетади деб билганини қилиб юровуради булар...