Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

Январда юборинглар! "Наполи" "Барса"дан ўйинчи сўраяпти

Италияликларга ёрдам керак

«Наполи» клуби «Барселона» ярим ҳимоячиси Гавига жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Sport.es нашри хабар беришича, Италия жамоасининг спорт директори Жованни Манна футболчининг келажак режалари билан қизиқиш мақсадида унинг вакиллари билан аллақачон боғланган. Неапол клуби Гавини аввал ижарага олиш, кейинчалик эса тўлиқ сотиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Шу билан бирга, бу трансферни амалга ошириш осон бўлмайди. «Барселона» раҳбарияти истеъдодли ярим ҳимоячи билан хайрлашиш ниятида эмас. Гавининг ўзи ҳам жамоани тарк этишни, на қишки трансфер ойнасида, на яқин ёзда, режалаштираётгани йўқ. Каталония клуби футболчи икки марта олган жиддий жароҳатларидан сўнг аста-секин ўзининг олдинги ўйин даражасига қайтишига умид қилмоқда.

Жорий мавсумда Гави Ла Лига доирасида тўртта учрашувда майдонга тушган, аммо гол ёки голли пас билан ажралиб тура олмаган. Унинг «Барселона» билан амалдаги шартномаси 2030 йилгача мўлжалланган, футболчининг тахминий бозор қиймати эса 25 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ