Яқин вақт ичида Суареснинг янги жамоаси номи маълум бўлади
Каталониянинг “Барселона” ва Мадриднинг “Атлетико” клуби собиқ футболчиси Луис Суарес ватанига қайтиши мумкин. Уругвайнинг “Насьональ” клуби тажрибали ҳужумчига қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда клуб президенти Хосе Фуэнтес маълум қилди.
“Унинг оиласи Уругвайга кўчиб ўтишга тайёр. Луиснинг якуний қарорини билиш қолади. У ҳамма нарсани ўлчаб, жавоб бериш учун бир неча кун вақт сўради”, - дея “Насьональ” клуби раҳбарининг сўзларини келтиради “Mundo Deportivo” нашри
Суарес 2021/2022 йилги мавсум охирида "Атлетико"ни тарк этганди. Айни дамда ҳужумчи эркин агент мақомида бўлиб турибди.
Маълумот ўрнида, 35 ёшли форвард ўтган мавсум “матрасчилар”нинг Ла Лига доирасидаги 35 ўйинида майдонга тушиб, 11 гол муаллифига айланган.
Фикрлар