
Яқин вақтлар ичида "Барса" ўз мухлисларига ажойиб хушхабарни эълон қилади!
Рональд Араухо "Барселона" билан шартномасини узайтириш арафасида.
Бугун ҳимоячининг агенти Каталония клуби спорт директори Матеу Алемани билан учрашди. Музокаралар муваффақиятли тарзда якунлангани ҳақида хабар берилмоқда.
Таниқли инсайдер Фабрицио Романонинг хабар беришича, келишув яқин дақиқалар ичида эълон қилинади. Айни вақтда фақат уругвайликнинг шартнома муддати борасида саволлар мавжуд. Янги битим 2026 йилга қадар имзоланиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 23 ёшли фулбек жорий мавсум барча турнирлар доирасида 34 та ўйинда майдонга тушиб, 4 голни ўз номига ёздириб қўйган.
Фикрлар